АсосийJamiyat

"Ўзметкомбинат"га қарашли корохонада содир бўлган катта ёнғинда ишчилар жароҳатландими? Вазирлик изоҳ берди

'"Ўзметкомбинат"га қарашли корохонада содир бўлган катта ёнғинда ишчилар жароҳатландими? Вазирлик изоҳ берди'ning rasmi

 Кеча, 23 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда  "Иш пайти рўй берган бахциз ҳодиса яширилмоқдами?” сарлавҳали video xabar тарқатилди. 

Ушбу видеода 13 сентябрь куни "Ўзметкомбинат" АЖга қарашли, Оҳангарон шаҳридаги “ЛиДа металл” корхонаси металл эритиш печида кучли ёнғин содир бўлганлиги ва натижада бир неча ходим жароҳат олганлиги тўғрисида хабар берилган.  

Хабарда раҳбарият ишлаб чиқариш вақтида содир бўлган бахтсиз ҳодисани яшириб, тегишли ҳисоботга киритмаган ва рўйхатга олмаган, жароҳатланган ходимлар эса маъмурият тазйиқи билан шифохонага олиб борилмай уйида даволанмоқда, деган маълумот берилган.  

Айни пайтда ҳолат бўйича Меҳнат вазирлиги Ахборот хизмати маълумот берддт. 

"Ўзметкомбинат" АЖ матбуот хизматига асосланиб, вазирликнинг ёзишича, видеода тасвирланган ҳолат технологик жараёнга киради ва мазкур ҳодисада тан жароҳати олган деб айтилган Ҳайдаров Нуриддин ва бошқа ишчилар аслида ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда бахтсиз  ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар