Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси бўйича ижтимоий тармоқлар орқали “ҳайдовчиларни тезликни оширганлик учун жаримани камайтириш таклиф этилмоқда” ёки “учар” ҳайдовчиларга жарима камайтирилади” каби турли хил фикр ва мулоҳазалар билдирилмоқда.
Адлия вазири Р. Давлетов мазкур Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш жараёнида, ижтимоий тармоқлар ва ахборот сайтларида кенг тарқалган тезликни оширганлик учун жаримани камайтириш бўйича таклиф мазкур Қонун лойиҳасида мавжуд эмаслигини қайд этди.






