1

Тошкентда рейд: ёнида гиёҳванд модда олиб юрган ва қидирувда бўлган шахслар аниқланмоқда

ЖИНОЯТ 24.09.2021, 20:33
Тошкентда рейд: ёнида гиёҳванд модда олиб юрган ва қидирувда бўлган шахслар аниқланмоқда

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар беришича, пойтахт кўчаларидаги текширувлар давомида:

- 2021-йил 23-сентябр куни соат 00:10 ларда, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шамшиев ва Ж.Тўрабоевлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган “Матиз” русумли автомобил тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1995-й.т. О.Н. ўзининг кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида фуқаро O.N.ga тегишли бўлган пакет ичидан, гугурт қутисига жойлаштирилган, қоғоз парчасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.Н. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021-йил 23-сентябр куни соат 14:10 ларда, Юнусобод тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Нишонбоев ва Ғ.Саидқосимовлар томонидан “Cобалт” русумли автомобил тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1991-й.т. Р.Ж.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Р.Ж. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2021-йил 19-июл кунидан буён қидирувда эканлиги аниқланган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.Ж. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1