Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автомобиллар сони 2 767 126 тани ташкил этган.
Йиллар кесимида жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автомобиллар сони (1 январь ҳолатига):
🔸 2016 йил — 1 974 182 та
🔸 2017 йил — 2 057 331 та
🔸 2018 йил — 2 133 507 та
🔸 2019 йил — 2 272 185 та
🔸 2020 йил — 2 410 421 та
🔸 2021 йил — 2 767 126 та






