1

Бугун Муҳаммад Юсуф ҳақидаги ҳужжатли фильм премьера қилинади

МАДАНИЯТ 25.09.2021, 12:09
Бугун Муҳаммад Юсуф ҳақидаги ҳужжатли фильм премьера қилинади

Бугун соат 18:00 да Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ижод студияси” ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан ҳамкорликда суратга олинган “Улуғимсан Ватаним!” бадиий-публицистик ҳужжатли фильми премьера қилинади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Мазкур фильм Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлиб, унда таниқли ижодкорларнинг интервьюлари ва хотираномалар ўрин олган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида яратилди.  

Фильм сценарий муаллифлари Иқбол Мирзо, Дилшод Саломов, Достон Ҳожиматов, постановкачи режиссёр Иқбол Мелиқўзиев, постановкачи оператор Рихсибек Шермуҳаммедов.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1