“UzAuto Motors” ишлаб чиқариш ҳажмини оширди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Ахборот хизмати хабарига кўра, шу йил июл ойининг ўрталаридан август ойининг охиригача заводда модернизация ишлари олиб борилди.
Шунингдек, ярим ўтказгичларнинг глобал танқислиги туфайли Chevrolet Lacetti ҳамда Chevrolet Spark автомобилларининг ишлаб чиқарилиши ҳам тўхтатилганлиги маълум қилинган эди.
Бугунги кунда “UzAuto Motors” компанияси барча оммабоп автомобил моделларини ишлаб чиқаришни тиклади.
“UzAuto Motors”нинг Асака шаҳридаги заводида ишлаб чиқариш ҳажми кунига ўртача 800 дан ортиқ автомобилга етди.
Мажбурий танаффусдан сўнг, ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши, Сизга автомобилни етказиб бериш муддатини қисқартириш имконини беради.






