1

Фурқат ҳақида ҳужжатли фильм премьера қилинади

МАДАНИЯТ 26.09.2021, 12:34
Фурқат ҳақида ҳужжатли фильм премьера қилинади

Бугун соат 18:00 да Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда Тошкент архитектура қурилиш институти билан ҳамкорликда суратга олинган “Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда” ҳужжатли фильми премьера қилинди.   Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Кинокартина етук маърифатпарвар адиб Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ҳаёти ва ижодига бағишланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида яратилди.    

Сценарий муаллифи Бахтиёр Ёқубов, режиссёр Музаффар Қорабоев, оператор Равшан Мусаев, рассом Санжар Аминов, композитор Абулқосим Муинзода, картина директори Шуҳрат Балтабаев.

Фильмда Шафоат Раҳматуллаева, Расулхон Қодирхонов, Муҳаммадсоли Юсупов, Глеб Голлендер, Миркамол Қорабоев, Юлдуз Пайзиева, Бобур Айтмагамбетов каби актёрлар роллар ижро этган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1