АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон фуқаролари учун чет элдаги сайлов участкалари манзиллари эълон қилинди (харита)

Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловларида чет элда яшовчи ўзбеки...

'Ўзбекистон фуқаролари учун чет элдаги сайлов участкалари манзиллари эълон қилинди (харита)'ning rasmi

Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловларида чет элда яшовчи ўзбекистонлик фуқароларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида дипломатик ва бошқа ваколатхоналарда 54 та участка сайлов комиссияси фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлмаган 11 та давлатда сайёр сайлов пунктлари ташкиллаштирилади, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Қайд этилишича, чет элда яшовчи ўзбекистонлик фуқаролар хориждаги сайлов комиссияси участкасига рўйхатга олиш борасида ТИВнинг расмий сайти орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Шунингдек сайтда кўрсатилган ҳавола орқали яқин орада жойлашган сайлов комиссияси участкаси ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади.

Бошқа янгиликлар