1

Тошкент халқаро кинофестивалида "Диско раққоси" фильми қаҳрамони — Митҳун Чакраборти иштирок этиши кутилмоқда

МАДАНИЯТ 26.09.2021, 17:12
Теглар: Митҳун Чакраборти
Тошкент халқаро кинофестивалида "Диско раққоси" фильми қаҳрамони — Митҳун Чакраборти иштирок этиши кутилмоқда

28 сентябрдан бошланаётган Тошкент халқаро кинофестивалига "Диско раққоси" фильмидаги Жимми роли билан танилган афсонавий ҳинд актёри Митҳун Чакраборти ҳам ташриф буюради, дея хабар бермоқда Киномотография агентлигига таяниб Zamon.uz нашри.

Кинофестиваль очилиш маросимида иштирок этиши кутилаётган таниқли меҳмон ўз даврида  "Диско раққоси", "Ўйна, ўйна" ва "Қироллик ови" каби  кинокартиналар орқали мухлислар қалбидан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро кинофестивали "Кино 5 кунда", "Жаҳон мамлакатлари киноси кунлари", Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали ва вилоятларда янги кино манзилларнинг очилиши каби катта дастурни ўз ичига олган.

"Шунингдек, кинофестиваль доирасида 14 та хориж давлатларининг кино кунлари бўлиб ўтади. Ҳиндистоннинг 24 кишидан иборат делегацияси ҳам ўзининг фильмлари ва махсус дастури билан иштирок этади",– дейилади хабарда.

Шарҳлар

Митхун Чакраборти: "Мен ўзбек фильмида роль ижро этишга тайёрман"

28.09.2021, 13:52

Бугун 28 сентябрь куни "Ипак йўли дурдонаси" ХIII Тошкент халқаро кинофестивали старт олди.Унда Митҳун Чакраборти ўзбек фильмида роль ижро этишга тайёрлигини билдирди."Ўзбекистонга тўртинчи марта ташриф...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1