1

Германияда сайлов жараёнларига "старт" берилди

ДУНЁ 26.09.2021, 18:05
Теглар: Сайлов, Германия
Германияда сайлов жараёнларига "старт" берилди

Бугун, 26 сентябрь куни  эрта тонгдан сайлов жараёнларига "старт" берилди. Овоз бериш маҳаллий вақт билан 18:00 га қадар давом этади. Сайловдан кейин янги парламент канцлери тайинланади. 

Қайд этилишича, 60.4 миллионга яқин аҳолидан овозлар тўпланади. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

Таҳминларга кўра, катта эҳтимол билан Германия Социал-демократик партиясидан номзод – вице-канцлер ва Германия молия вазири Olaf Scholz Merkel нинг 16 йиллик бошқарув "кресло"сига эга чиқади.

Музокаралар бир неча ҳафта ёки ойларга чўзилиши мумкин. Шунинг учун Merkel ҳокимиятни тақсимлаш тўғрисидаги битим тузилмагунча бошқарувчи лавозимида қолишини талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, Германия канцлери лавозими учун уч нафар номзод курашмоқда. Улар қуйидагилар: 
Шимолий Рейн-Вестфалия штати раҳбари, Христиан демократик ва Христиан социал иттифоқи (ХДИ / ХСИ) блоки номзоди Armin Laschet, Социал-демократик партиясидан номзод – вице-канцлер ҳамда Германия молия вазири Olaf Scholz, шу билан бирга, Яшиллар партияси ҳамраиси Annalena Baerbock.

                                                                                                                      Дилбар Абдинабиева таржима қилди

Шарҳлар

Ҳелмут: "Германияда 2030 йилгача уйсизлар қолмайди"

25.04.2024, 19:47

Германия ҳукумати 2030 йилгача мамлакатда уйсизлар сонини ноллаштирмоқчи. Бу ҳақда "Deutsche Welle" хабар берди.Федерал Вазирлар маҳкамаси муаммони ҳал қилиш режасини қабул қилди ва зарур чора-тадбирларнинг бир...
Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

18.03.2024, 10:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...
Германия Украинага инсонпарварлик ёрдами ва қурол етказиб бериш ҳажмини оширади

12.10.2022, 12:42

Германия ҳукумати Украина ҳудудига гуманитар ёрдам ва қурол-яроғ етказиб бериш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Германия ҳукуматининг расмий сайти хабар берган ва унда етказиб берилган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1