Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати Ўзбекистон делегациясининг Афғонистон бўйича ТТДҲК Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишидаги иштироки тўғрисида хабар берди.
Унга кўра, 2021 йил 27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон бўйича Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Учрашув давомида хавфсизлик ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган, дейилади хабарда.