АсосийDunyo

Рамзан Қодиров минтақа сайловида рекорд натижани ўрнатди

'Рамзан Қодиров минтақа сайловида рекорд натижани ўрнатди'ning rasmi

Чеченистон Республикаси Рамзан Қодиров минтақа раҳбари сайловида 99,7 фоиз овоз тўплаб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Халқаро рекордларни қайд этувчи "Интеррекорд” агентлигига таяниб Lenta.ru хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Қодиров сайловларда энг кўп овоз тўплаган. 

Мазкур сайловда фуқароларнинг иштироки 94,42 фоизни ташкил этган. Рамзан Қодировни 711 973 республика аҳолиси қўллаб - қувватлаган. 

Чеченистонни бошқараётган бошқа номзодлар Холид Накаев ва Исо Хожимуродовлар эса 0,12 ва 0,15 фоиз овоз тўплашган.

Чеченистон раҳбари Россиянинг энг узоқ фаолият кўрсатган губернатори сифатида баҳоланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров 2007 йилдан буён Чеченистон бошқарувида турмоқда. Биринчи тайинлов вақтида у 30 ёшда бўлган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар