1

Бекободда 1 килограмм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотаётган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 27.09.2021, 13:04
Бекободда 1 килограмм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотаётган шахс ушланди

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан Бекобод туманида ташкил этилган тезкор тадбирда 1 килограмм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 20 минг доллар эвазига сотаётган шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Хабар берилганидек, Тошкент вилояти ИИББ ва унинг соҳавий хизмат ходимлари томонидан “Қора дори-2021” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари давомида бир қатор жиноятлар аниқланиб, қонунбузарликларга чек қўйиляпти.

Жумладан, жорий йилнинг 18 сентябр куни ИИВ ҳамда Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида, Бекобод туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Элбек Абдиев (исм фамилияси ўзгартирилган) туманнинг Зафар қўрғони марказида 20 минг доллар эвазига 1 килограм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини махсус харидорга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1