1

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятидаги мавжуд муаммоларни бирма-бир санади

ЖАМИЯТ 27.09.2021, 13:16
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятидаги мавжуд муаммоларни бирма-бир санади

Ўтган беш йилда Наманган вилоятида маҳаллий саноат қарийб 2 баробарга ўсган, жами 277 минг нафар янги иш ўринлари яратилган ва бу мамлакатимизда энг яхши кўрсаткичлардан бири. Бу ҳақда Наманган вилоятига ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар беряпти “Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.  

Шу билан бирга:  

- Наманган вилоятидаги энг долзарб масала – 127 мингдан зиёд аҳоли ишсиз;  

- ҳар йили меҳнат бозорига қўшимча 42 минг нафар ёшлар кириб келмоқда;  

- 27 минг оила доимий даромад манбаига эга эмас;  

- Мингбулоқ, Косонсой, Тўрақўрғон, Поп ва Чустда ичимлик суви таъминоти даражаси жуда паст, 27  та маҳалла эса марказлашган ичимлик суви билан умуман таъминламаган;  

- биргина Наманган шаҳрида келгуси беш йилда аҳоли 1 миллион нафарга етиши ҳисобига, қўшимча 52 мингта уй-жойга эҳтиёж мавжуд;  

- қишлоқ ва сув хўжалигида Косонсой, Поп, Чуст, Янгиқўрғонда сувсизлик сабабли 19 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ишлатилмаяпти;  

- вилоятда 709 минг нафар ёки 25 фоиз аҳолининг сурункали касаллиги бор;  

- Наманган шаҳри (47 фоиз), Чортоқ (53 фоиз) ва Косонсойда (54 фоиз) мактабгача таълим қамрови жуда паст (вилоятда 68 фоиз). Айниқса, 58 та маҳаллада боғча умуман йўқ;  

- вилоятдаги 37 та мактаб қувватига нисбатан 2 баробар кўп юклама билан ишламоқда.

Ташриф давом этмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1