АсосийJamiyat

Тошкент туманида бир-бирига қўшни бўлган 2та уй ёниб кетди

'Тошкент туманида бир-бирига қўшни бўлган 2та уй ёниб кетди'ning rasmi

Бугун,  27 сентябр куни соат 08:47да Тошкент вилояти Тошкент тумани “Файзобод” МФЙ М.Улуғбек кўчасидаги 8-уй ҳамда унга қўшни бўлган М.Юсуф кўчасидаги 75-уйда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Хабарга асосан, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 08:50 да етиб бориб, соат 08:55да ёнғин ўраб олинган ва соат 09:30 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида М.Улуғбек кўчасида жойлашган 8-уйнинг 60 кв.м майдони, М.Юсуф кўчасидаги 75-уйнинг 60 кв.м майдони ёниб зараланган.  

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида М.Улуғбек кўчасидаги 8-уйнинг 200 кв.м майдони, М.Юсуф кўчасидаги 75-уйнинг 100 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар