Бу ҳақда бугун АОКАда ўтказилган брифингда «Вақф» хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълум қилди:
«Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги 3 та олий: Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва Ҳадис илми мактаби ҳамда 10 та ўрта махсус Ислом билим юрти фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари, ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун:
● 2018 йилда — 723 533 386 сўм;
● 2019 йилда — 2 222 700 000 сўм;
● 2020 йилда — 1 410 634 244 сўм;
● 2021 йилда — 2 272 795 617 сўм Фонд томонидан йўналтирилган».






