Сурхондарёлик Ч.Ю. жорий йилнинг май ойида Россияга ишлаш мақсадида боради ва август ойида автоҳалокатга учраб, оғир тан жароҳати олади. Натижада меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ташаббуси билан 26 сентябрь куни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ростов-Дон – Тошкент авиарейси орқали Ватанга қайтарилди.
Фуқарони Агентлик ходимлари Тошкент халқаро аэропортида тез тиббий ёрдам бригадасини жалб қилган ҳолда кутиб олди ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилди.
Москва вилоятига ишлаш учун борган навоийлик 58 ёшли С.Я. муқим бир жойда ишлай олмаганлиги сабабли ишсиз ва пулсиз қолди. Ушбу фуқаро ҳам ҳомийлар ҳисобидан Москва – Бухоро авиарейси орқали Ўзбекистонга олиб келинди.






