1

Фарғонада “марихуана” сақлаган шахс аниқланди

ЖИНОЯТ 27.09.2021, 19:25
Фарғонада “марихуана” сақлаган шахс аниқланди

Вилоят ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, 14-сентябр куни ВИИБ ТЕҚКБ ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. 

Тадбир давомида, Қирқкетмон МФЙ ҳудудида яшовчи Х.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, молхонасида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1