АсосийЖАМИЯТ

Бўстонлиқда дарахтлар жойлашувини ҳисобга олиб меҳмонхона қурилмоқда (фото)

25 сентябрь куни Туризм ва спорт вазирлиги, Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ва “Чорвоқ” эрк...

'Бўстонлиқда дарахтлар жойлашувини ҳисобга олиб меҳмонхона қурилмоқда (фото)'ning rasmi

25 сентябрь куни Туризм ва спорт вазирлиги, Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ва “Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси томонидан оммавий ахборот воситалари учун Бўстонлиқ туманида барпо этилаётган янги туристик инфратузилма объектларига инфотур ташкил этилди.

2020 йил 27 август куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган ПФ-6053 сонли фармонда Бўстонлиқ туманида туризм соҳасини ривожлантириш ва бу билан аҳоли даромадларини ошириш масалалари илгари сурилган. Инфотурдан мақсад ҳам мазкур Фармон ижросининг ҳозирги ҳолатини очиб беришга қаратилган.

Инфотур давомида биз Бўстонлиқ туристик потенциалининг яқин келажакда қай томонга ўзгариши ҳақидаги тасаввурларни уйғота оладиган маълумотлар олдик. Фикрлар албатта ижобий. Сабаби туманда замонавий, жаҳон стандартларига мос меҳмонхоналар, саломатлик марказлари, ресторан ва кўнгил очар масканлар қурилиши бошлаб юборилган.

Асосий қисми 2021 йил охири ва 2022 йилларда битиши мўлжалланаётган бу биноларнинг ишга тушиши билан Бўстонлиққа келувчи сайёҳлар учун хизмат сифатларининг бир неча бараварга ошиши, рақобат муҳити сабабли нархлар барқарорлигининг кутилиши бир тараф бўлса, бу масканларнинг ҳар бирида 20 дан 380 тагача яратилаётган иш ўринлари туман аҳолисининг иқтисодий аҳволи учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Инфотур давомида эътиборимизни тортгани "Чорвоқ" сув омбори яқинида янги бир меҳмонхона ва коттежлар дарахтларни кесмаган ҳолда қуриляпти.

Меҳмонхона проекти ҳам айнан дарахтлар жойлашувини ҳисобга олган ҳолда қурилаётганининг гувоҳи бўлдик.

 

Сардорбек Раҳмонқулов

    Бошқа янгиликлар