АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 8 ойда электромобиль импорти 7 бараварга ошган

'Ўзбекистонда 8 ойда электромобиль импорти 7 бараварга ошган'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 9,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 501 та электромобиль импорт қилинган.

Электромобиль импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 428 тага ёки қарийб 7 бараварга ошган.

2021 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?

  •  Хитой – 443 та
  •  Туркия – 24 та
  • Литва – 13 та  
  • Германия – 7 та
  • АҚШ – 6 та
  • Корея – 5 та
  • Испания – 1 та
  • Россия – 1 та
  • Гонгконг – 1 тани ташкил қилган.

Бошқа янгиликлар