АсосийSiyosat

Ўқитувчининг маошини 1000 долларга етказмагунимча тўхтамайман – Шавкат Мирзиёев

'Ўқитувчининг маошини 1000 долларга етказмагунимча тўхтамайман – Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, айни дақиқаларда Фарғонада Шавкат Мирзиёев бошчилигида йиғилиш ўтказилмоқда.

"Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг мазкур йиғилишдан хабар беришича, Ўзбекистонда таълим бўйича миллий дастур қабул қилинади.

"Таълим бўйича алоҳида миллий дастур қабул қиламиз. Бошқа иложимиз йўқ. Чунки таълим биз учун муҳим. Президентликка киришган пайтим мендан мактабнинг 10-11 синфларини тиклаб беришни сўрашганди. Мана, амалга оширдик. Муаллимнинг нуфузини ошириш учун ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Ҳаммангиз биласиз, ёшлигимизда ўқитувчи кўчадан ўтиб кетса, биз 5 метр четроққа туриб салом берардик. Мен устозимнинг маошини минг долларга етказмагунча тўхтамайман.
Афсуски, сўнгги пайтларда ёшларнинг “тарбиячиси” қўлларидаги телефон бўлиб қолди. Бу ҳам замона зайлидир, лекин ёшларимиз тарбияси мени жиддий ўйлантиради”, – дейди Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги таълим тизими ҳақида гапираркан.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар