АсосийMadaniyat

Хусейн Озден: "Навоийни дунёга танитиш ҳар бир зиёлининг вазифасидир"

'Хусейн Озден: "Навоийни дунёга танитиш ҳар бир зиёлининг вазифасидир"'ning rasmi

Бугундан старт олган Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ҳужжатли кино кунлари олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Darakchi.uz" мухбири хабар бермоқда. 

Кинофестиваль меҳмони туркиялик сценарист ва продюсер Хусейн Озден Алишер Навоий хақидаги "Туркнинг улуғ чинори" ҳужжатли фильмини ўзбек кино мухлисларига тақдим қилишини айтиб ўтди.  

— Навоий ҳақида ҳужжатли фильм олиш асносида туркий тиллар султонига руҳан боғландим. Унинг асарларида инсон омили юқори туради. Навоийни дунёга танитиш ҳар бир зиёлининг вазифасидир. Бу фильмнинг яратилишида 30 дан зиёд ўзбек олимлари ёрдам беришди. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Тадбир давомида яна кўплаб режиссёрлар ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Бошқа янгиликлар