АсосийJamiyat

Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин

'Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин'ning rasmi

Ҳукумат қарори билан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 Қонунчиликка кўра, йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ҳайдовчилар ИИБ ходимлари иштирокисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиш орқали суғурта товонини олиш тартиби жорий этилган.

Шунга мувофиқ, 2021 йил 1 ноябргача суғурта ташкилотларининг веб-сайтларида хабарнома бланкаси намунаси жойлаштирилади ва уни юклаб олиш имкони яратилади.

 Хабарнома икки нусхада қуйидаги асослар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлганида тузилади:

➖ жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;

➖ иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлмаганида;

➖ ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;

➖ ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;

➖ иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;

➖ ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;

➖ ҳайдовчилар маст бўлмаса;

➖ транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.

Қарор 2021 йил 25 ноябрдан кучга киради.

 

    Бошқа янгиликлар