Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь–август ойларида йирик корхоналар томонидан 46 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 3,8 млрд. кВт соатга ошган. Ўсиш суръати 9 %ни ташкил этган.
Жами электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг жами ҳажмида:
- Тошкент вилояти 23,1 %;
- Сирдарё вилояти 22,7 %;
- Қашқадарё вилояти 19,2 % ;
- Навоий вилояти 15,7 % улушга эга.