АсосийЖАМИЯТ

Ярим тунда Ўзбекистон чегарасини бузган афғонистонлик фуқаро қўлга олинди (видео)

ДХХ томонидан ўтказилган тадбирда Сурхондарё черагасидан ноқонуний ўтган афғонистонлик фуқ...

'Ярим тунда Ўзбекистон чегарасини бузган афғонистонлик фуқаро қўлга олинди (видео)'ning rasmi

ДХХ томонидан ўтказилган тадбирда Сурхондарё черагасидан ноқонуний ўтган афғонистонлик фуқаро аниқланди.

Бу ҳақда ДХХ "Даракчи"га маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу фуқаронинг олдида қарийб 9 кг 84 гр “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳаракатлари ёрдамида авғонистонлик фуқаронинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Намангандаги йиғилишда Афғонистон чегарасидаги вазият бўйича тўхталиб ўтгани, ўзбекистонлик бир аскар чегарадаги фаолияти давомида қаҳрамонларча ҳалок бўлганини маълум қилган эдик.

Бошқа янгиликлар