АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганлар сони яна 500 нафардан ошди, 4 нафар бемор вафот этди

'Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганлар сони яна 500 нафардан ошди, 4 нафар бемор вафот этди'ning rasmi

2021 йил 28 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 173409 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 11 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 12 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 5 нафари Навоий вилоятида,
  • 10 нафари Наманган вилоятида,
  • 32 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 9 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 15 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 31 нафари Фарғона вилоятида,
  • 11 нафари Хоразм вилоятида,
  • 124 нафари Тошкент вилоятида,
  • 227 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар эса жами 168359 (+659) нафарга етиб, соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб,  вафот этганлар сони 1234 нафарни ташкил қилган.

Бошқа янгиликлар