"Оскар" мукофоти соҳиби, режиссёр Никита Михалков Тошкент халқаро кинофестивали ҳақидаги фикрларини билдирди.
""Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали тиклангани жуда қувонарли ҳодиса. Вақтида бу фестиваль ўз даврининг ноёб ва ўзгача байрами эди. Ҳозир бу қадриятлар қайта тикланаётгани, ўзбек киносига янги руҳият ва куч бағишлаётганига ишонаман. Умид қиламанки, энди ҳар йили шу пайт сизлар билан Ўзбекистонда, халқаро кинофестивалда учрашамиз",-дейди Михалков,
Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтган эди.






