АсосийJamiyat

Хатирчидаги хонадоннинг молхонасида ёнғин содир бўлди

'Хатирчидаги хонадоннинг молхонасида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

 Бугун, 29 сентябр куни соат 17:55да Навоий вилояти Хатирчи тумани “Галабек” МФЙ Галабек кўчасида жойлашган хонадоннинг молхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига  хабар келиб тушган.

Қисқа вақт ичида 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 18:05да етиб бориб, ёнғин соат 18:15да қуршаб олинган ва соат 18:30 да батамом ўчирилган.   Ёнғин оқибатида молхонанинг 80 кв.м. майдонда том қисми ва ичидаги сомон ем хашаклари ёниб зарарланган, Ёнғиндан иморатларининг 300 кв.м. майдони сақлаб қолинган, уй хайвонларига зарар етмаган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади.

    Бошқа янгиликлар