АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" бугун қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

'"Ўзгидромет" бугун қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди'ning rasmi

Республика Гидрометеорология маркази 30 сентябрь, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 12-15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 24-26 даража бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

 

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар