АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 4,5 миллиондан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди — ССВ

'Ўзбекистонда 4,5 миллиондан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди — ССВ'ning rasmi

Ўзбекистонда 4,5 миллиондан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди.

ССВ бу ҳақда хабар берди.

Унга асосан, 30 сентябрда Ўзбекистон бўйлаб 276 625 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилган. 

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 145 756 нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 68 815 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 62 054 нафарни ташкил қилган.

Шунингдек, айни кунгача Ўзбекистонда жами 20 781 994 оза вакцинадан фойдаланилган.

 Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 11 491 111 нафарни,  
  • 2-босқичда эмланганлар 6 633 547 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 2 657 336 нафарни ташкил қилди.  

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 539 621 нафарни ташкил қилган.

Бошқа янгиликлар