АсосийJamiyat

Тошкентда ИИО ходимларини ҳақоратлаган автоблогер ҳибсга олинди

'Тошкентда ИИО ходимларини ҳақоратлаган автоблогер ҳибсга олинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда блогерлик билан шуғулланувчи Бобур Ғаниев Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар юзасидан  Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 30 сентябрь куни тахминан соат 23.30 ларда Учтепа тумани “Фарход” бозори рўпарасида ўтказилаётган “Хавфсиз пойтахт” профилактик тадбири давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан Эпика русумли давлат рақами 01 У 909 ББ бўлган автомашина тўхтатилган. 

Транспорт воситаси ҳайдовчиси 1993 йилда туғилган Аброр Козубаевнинг (интернет тармоғида “Аброр блогер” номи билан танилган) ҳужжатлари текширилган. Шу жараёнда Эпика русумли автомашинада йўловчи сифатида ўтирган 1987 йилда туғилган Бобур Ганиев (интернет тармоғида “Автоблогер Бобур Ганиев” номи билан танилган) ЙПХ инспекторларини ҳақорат қилиб, жанжал кўтарган. 

ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан жамоат тартибини бузган. Шундан сўнг транспорт воситасининг ҳайдовчиси А.Козубаев, йўловчилари Б.Ганиев ва О.Салимовлар Учтепа тумани ИИО ФМБга олиб борилган. Ҳолат юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва текширув ўтказиш жараёнида Б.Ганиевнинг шахсий уяли телефон аппаратида порнографик мазмундаги қонунда тақиқланган видеоматериаллар ва фотосуратлар борлиги аниқланган.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун судга тақдим этилади.  

"Ҳурматли фуқаролар! Унутманг, ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказишга уриниш жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради. Шахс томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноят учун, унинг касби ва фаолият туридан қатъий назар, жавобгарлик муқаррар",–дейилади ИИББ хабарида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар