Кобулда теракт содир бўлди.
Бу ҳақда «Agence France-Presse»га таяниб Zamon.ux хабар берди.
Қайд этилишича, портлаш шаҳардаги масжидлардан бирида содир этилган. Оқибатда бир неча киши ҳалок бўлган ва яраланган.
Жабрланганлар сони ҳақида аниқ маълумот йўқ. Ҳодисани “Толибон” расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид тасдиқлаган “Kabul News” телеканали маълумотларига кўра, теракт Ийдгоҳ масжидида содир этилган.
Канал бу ерда Забиҳулло Мужоҳиднинг онаси дафн маросими ўтказилаётганини таъкидлаган.
Катта эҳтимол билан портлаш ИШИД томонидан содир этилган. Маҳаллий манбаларда отишма давом этаётгани айтилмоқда.






