1

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 04.10.2021, 08:19
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди

 28 сентябрдан старт олган  “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.  

Мазкур маросим пойтахтдаги янги очилган “Ренессанс ҳолл” киноконцерт залида ташкил этилди.  

Маросим аввалида кинофестиваль тадбирлари, ижодий учрашувлар, катта премьералар, хорижий делегацияларнинг кутиб олингани ва вилоятлар бўйлаб сафарлар жамланган ролик тақдим килинди.    

Маросимда “Кино 5 кунда” танлови ғолиблари тақдирланди. Жумладан, танловда энг яхши деб топилган “Ипак йўлида” қисқа метражли фильми учун ёш режиссёр Шерзод Назаровга “Гран при” мукофоти топширилди.

Тошкент халқаро кинофестивалида “Энг яхши эркак роли учун” Турсунбой Пиржонов, “Энг яхши аёл роли учун” Мадина Маҳмудова ва бошқа номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланишди.

Шунингдек, “Дунё ёшлари киноси Янги Ўзбекистонда” кўрик-танлови ғолиблари ҳам аниқланди. Саҳнада уларга “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалининг махсус статуэткаси ва эсдалик совғалари топширилди.  

Меҳмонларга таниқли хорижий ва ўзбек эстрада юлдузлари томонидан шоу-концерт тақдим этилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1