АсосийМАДАНИЯТ

Тошкент халқаро кинофестивалининг “Кино 5 кунда” кўрик-танлови ғолиблари билан танишинг (рўйхат)

Кеча “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўл...

Кеча “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. 

Қуйида, Тошкент халқаро кинофестивалининг “Кино 5 кунда” кўрик-танлови ғолиблари билан танишишингиз мумкин. 

  • Гран-при – Шерзод Назаров "Ипак йўлида" фильми учун;
  • "Ипак йўли дурдонаси" – Пак Су Мин "Такрор хотиралар" фильми учун;
  • Ҳайъатнинг махсус соврини – Саидаъло Маъсудхонов "Объектив" фильми учун;
  • “Энг яхши режиссёрлик иши учун” — Хуан Антонио Мартинес “Бир жуфт пойафзал” фильми учун;
  • “Энг яхши сценарий учун” — Ванжа Виктор ва Кабир Тогнола “Товуқли кечки овқат” фильми учун;
  • “Энг яхши эркак роли учун” — Турсунбой Пиржонов “Ипак йўлида” фильми учун;
  • “Энг яхши аёл роли учун” — Мадина Маҳмудова “Объектив” фильми учун.

Кинофестивалнинг “Дунё ёшлари киноси Янги Ўзбекистонда” кўрик-танлови ғолиблари:

  • “Энг яхши фильм” — Манзарали Шерали “Юк” фильми учун;
  • “Энг яхши режиссёрлик иши учун” — Дмитрий Семёнов “Франка” фильми учун;
  • “Энг яхши эркак роли учун” — Абдукарим Машраб “Юк” фильми учун;
  • “Энг яхши аёл роли учун”  — Марина Поддубная “Франка” фильми учун.

    Бошқа янгиликлар