1

Самарқанддаги боғчада ёнғин содир бўлди, болалар эвакуация қилинган

ЖАМИЯТ 04.10.2021, 16:00
Теглар: Ёнғин, ​Самарқанд, боғча
Самарқанддаги боғчада ёнғин содир бўлди, болалар эвакуация қилинган

Бугун, 4 октябр куни соат 14:36 да Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ошхонасининг том қисмида ёнғин рўй берди. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Шунга кўра, воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:40 да  етиб борган ва ёнғин соат 15:06 да ўчирилган.  

Ҳодиса оқибатида ошхонанинг 30 кв.м майдонда том қисми ёнғиндан зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар  йўқ, тарбияланувчилар бинодан ўз вақтида эвакуация қилган.

Ҳозирда ёнғиннинг  келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шарҳлар

Самарқандда 31 ёшли аёл ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб юрган эркакни видеоларини хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, 15 минг АҚШ доллари талаб қилди (видео)

17.04.2023, 13:04

Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...
"Ресторан ишчиларидан тортиб ИИБ капитанигача..." Самарқандда блогер ичиб олиб "томоша" кўрсатди

14.02.2023, 13:35

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллий блогерлардан бири маст ҳолатда ресторанда жанжал кўтаргани, ишчиларга куч ишлатишга урингани, шунингдек, ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалди....
Самарқандда бир оиланинг 5 аъзоси заҳарланиб, икки нафари вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди

01.02.2023, 10:49

Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд вилояти Қўшработ туман "Зармитан" МФЙда яшовчи фуқаро С.Н. хонадонида уйда, қўлбола усулда тайёрланган бодринг консервасини истеъмол қилиш натижасида 5 кишида овқатдан...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1