Аввалроқ, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга етиб келгани ҳақида хабар берган эдик.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг музокаралари эртага, 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтади.