1

ССВ 2021 йилда Ўзбекистонда ташкил этилган оилавий шифохоналар ҳақида маълумот берди

САЛОМАТЛИК 04.10.2021, 19:34
Теглар: ССВ
ССВ 2021 йилда Ўзбекистонда ташкил этилган оилавий шифохоналар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Матбуот хизматининг хабар беришича, соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантириш мақсадида келгуси 3 йилда юртимизда 315 та оилавий шифокор пункти ва 85 та оилавий поликлиника фаолияти йўлга қўйилади.  

Биргина, жорий йилнинг ўзида 100 та оилавий шифокор пункти, 17 та қишлоқда оилавий поликлиника ҳамда 7 та шаҳарда оилавий поликлиника ташкил этиш режалаштирилган.

Таъкидлаш лозимки, 2021 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида юртимизда 82 та оилавий шифокор пункти ва 19 та оилавий поликлиника ташкил этилди.

Жумладан,  

  • Қорқалпоғистон Республикасида 4 та оилавий шифокор пункти;
  • Андижонда 5 та оилавий шифокор пункти, 3 та оилавий поликлиника;
  • Бухорода 1 та оилавий шифокор пункти, 1 та оилавий поликлиника;
  • Жиззахда 6 та оилавий шифокор пункти;
  • Қашқадарёда 8 та оилавий шифокор пункти ва 1 та оилавий поликлиника;
  • Навоийда 8 та оилавий шифокор пункти, 1 та оилавий поликлиника;
  • Наманганда 9 та оилавий шифокор пункти, 1 та оилавий поликлиника;
  • Сирдарёда 7 та оилавий шифокор пункти;  
  • Самарқандда 6 та оилавий шифокор пункти ва 4 та оилавий поликлиника;
  • Сурхондарёда 8 та оилавий шифокор пункти;
  •  Тошкент вилоятида 5 та оилавий шифокор пункти, 3 та оилавий поликлиника;
  • Фарғонада 10 та оилавий шифокор пункти, 4 та оилавий поликлиника;  
  • Хоразмда 5 та оилавий шифокор пункти, 1 та оилавий поликлиника фаолияти йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг тегишли фармонига кўра, жорий йил 1 январдан бошлаб, умумий амалиёт шифокори мутахассиси оилавий шифокор, қишлоқ врачлик пункти оилавий шифокор пункти, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси эса оилавий поликлиника деб қайта номланди.  

Шунингдек, терапия, педиатрия, акушерлик ва патронаж бўйича тиббиёт бригадалари ташкил этилди.

Шарҳлар

Сўнгги бир кунда Ўзбекистонда коронавирусдан кунлик касалланиш сони ортди, тўрт киши вафот этди

22.01.2022, 10:20

Кеча юртимизда қарийб 1400 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди.  Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 2022 йил 21 январь ҳолатига...
Тез тиббий ёрдам бўйича чақирувларга етиб бориш ўртача вақти неча дақиқага қисқаргани маълум қилинди

01.01.2022, 22:53

Тез тиббий ёрдам хизмати — тиббиётнинг яна бир муҳим бўғини. Кейинги йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази таркибидаги ушбу хизматда битта чақириққа дори-дармон учун...
Ўзбекистонда яна 209 нафар кишида коронавирус аниқланди, 3 бемор вафот этди

02.12.2021, 10:11

Кеча Ўзбекистонда яна 210 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 3 нафар бемор вафот этди.ССВнинг маълумот беришича, 2021 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда...
ССВ: Грипп "беозор" касаллик эмас

11.10.2021, 19:14

Маълумки, грипп ва ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиш даври куз-қиш мавсумига тўғри келади. Бу пайтда, айниқса, иммунитети суст болалар, кекса ёшдаги кишилар, ҳомиладорлик ҳамда сурункали...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1