АсосийDunyo

​Хитойда дунёдаги энг катта ҳаво тозалагич барпо этилди

'​Хитойда дунёдаги энг катта ҳаво тозалагич барпо этилди'ning rasmi

Ҳаво фильтрлари билан тўлдирилган ва қуёш панелларидан озуқаланадиган 100 метрли минора Хитойнинг Шанси шаҳрида 45 метр радиусда ҳавони тозалайди.

 

Минорадан кунига 10 миллион куб метр ҳаво ўтади. Тозалагич электр энергиясини минора тагида жойлашган қуёш панелларидан олади. У ерда ҳаво қабул қилувчилар ҳам бор, миноранинг ўзида эса ҳаво фильтрлари ўрнатилган. Қурилма атрофида 10 та ҳаво тозалигини аниқлайдиган датчиклар ўрнатилган.

 

Мослама ҳаво таркибидаги чанг, азот оксиди, углерод диоксиди, олтигигурт диоксиди ва бошқа кимёвий унсурларни ҳаводан тозалайди.

 

Оммавий ахборот воситаларида минора дунёдаги энг катта ҳаво тозалагич, деб аталмоқда.

    Бошқа янгиликлар