АсосийMadaniyat

Тошкентдаги Абдулла Қодирий музейида адиб хотирасига бағишланган тадбирлар бошланди

'Тошкентдаги Абдулла Қодирий музейида адиб хотирасига бағишланган тадбирлар бошланди'ning rasmi

Кеча, 4 октябр куни Абдулла Қодирий номидаги мемориал музейда “Абдулла Қодирий – Ўзбек адабиёти хазинасидан” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.  

“Давлатимиз раҳбари бошчилигида юртимизда маданий, маърифий-маънавий меросни асрашга ҳамда уни ўзимиздан кейинги авлодга муносиб етказиб беришга катта эътибор қаратилмоқда, жумладан музейларимизга бўлган ёндашув тубдан ўзгармоқда. Куни кеча Сергей Бородин уй-музейидаги тадбир, бугунги Абдулла Қодирий хотирасига бағишланган тадбир буларнинг бир дебочаси десак тўғри бўлади. Ўз ўрнида шуни таъкидламоқчиманки, бундан кейин барча адибларимизнинг музейлари, шу жумладан уй-музейларга бўлган эътибор яна-да кучайтирилади”,–деди Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов.

Шу билан бирга, Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон ҳукумати бебаҳо меросимизни асраш йўлида ҳаракат қилаётган ёшларни қўллаб-қувватлашга доим тайёр эканини таъкидлади. Жумладан, Қодирий ижодига оид ҳужжатли филм яратилиб, унинг экранларда кенг намойиш этилиши, грантлар ажратилаётган анимацион филмларда ҳам Қодирий ижодига мурожаат қилиниши ҳақида маълум қилди.

Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари Абдулла Қодирий асарларини яна-да кўпроқ тилларга таржима қилиш, адиб ижодини бошқа мамлакатларда ҳам  тарғиб қилиш, соҳага оид илмий-оммабоп асарлар яратишга алоҳида маблағ ажратилишини қўшимча қилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар