Туркиянинг Мугла вилоятида икки кундирки, кенг кўламли ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Бу ҳақда "korrespondent" ёзмоқда.
"Бу кеча ўрмонлар Туркиянинг Муғла вилоятида шу тарзда ёниб кетди. Ёнғин тахминан ярим тунда бошланган ва шу кунгача давом этмоқда", - дейилади хабарда.
Туркия қишлоқ хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли вазият назорат остида эканлигини айтган.
Маълумот учун, аввалроқ, август ойида Истанбул яқинидаги ороллардан бирида кенг кўламли ўрмон ёнғинлари содир бўлган эди.






