АсосийDunyo

Индонезияда Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган вакцинадан фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди

'Индонезияда Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган вакцинадан фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди'ning rasmi

Индонезия Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори препаратлари назорати агентлиги (BPOM) Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 (халқаро номи Zifivax) вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди.  Бу ҳақда BPOM раҳбари Пенни К. Лукито шу муносабат билан ташкил этилган пресс-конференцияда маълум қилди.  

Пенни К. Лукито мазкур вакцинанинг I, II ва III фаза тадқиқотлари  унинг ножўя таъсирлари камлигини кўрсатганини ҳамда вакцинанинг 3-дозасидан кейин 7 кун ўтгач самараси 81,71% ни ташкил этганини қайд этди.  

ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг III фаза синовлари Индонезиянинг Бандунг шаҳрида ўтказилган бўлиб, унда жами 4000 нафар кўнгилли иштирок этган. Жами синовларда бутун дунёдан 28 минг нафар кўнгиллилар қатнашганлар.  

Индонезия ОАВларида хабар берилишича, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси Covid-19 вирусига қарши умумий 92,92% фоиз самарадорликни кўрсатган. Индонезияда шу пайтгача Bio Farma, Moderna, Pfizer, AstraZeneca, Sinopharm, up CanSino каби вакциналар қўлланган.

Индонезия  Халқаро Фармацевтик инспекциялар ҳамкорлиги тизими   (Pharmaceutical Inspection Co-operation Scheme  PIC/S) аъзоси бўлиб, мазкур тизим фармацевтика препаратларини давлат рўйхатидан  ўтиш даврида уларнинг сифатини баҳоловчи, ишлаб чиқариш сифатини назорат қилувчи орган ҳисобланади. Бу препаратлар инспекциясига қўйиладиган талабларнинг маълум стандартизациясини назарда тутади ҳамда маҳсулот сифатини кафолатлайди. Шунингдек, PIC/S мамлакатда GMP меъёрларига тўлиқ риоя қилинишини назарда тутади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар