АсосийDunyo

Покистонда содир бўлган кучли зилзила қурбонлари ва жабрланганлари ҳақида маълум қилинди

'Покистонда содир бўлган кучли зилзила қурбонлари ва жабрланганлари ҳақида маълум қилинди'ning rasmi

Покистоннинг Балужистон вилоятида содир бўлган зилзила 20 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар берди Риа Новости. 

Аввалроқ  Франc Пресс анетлиги фавқулодда хизматларга таяниб, табиий офатдан 15 киши жабрлангани ҳақида хабар берган эди. Маҳаллий газетанинг ёзишича, 300 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Америка Қўшма Штатлари Геологик хизмати бундан олдин 5,7 магнитудали зилзилани қайд этган.

Зилзила эпицентри Харнай шаҳридан 14 километр шимоли шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи 20,8 километр чуқурликда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур табиий офат муносабати билан Шавкат Мирзиёев Покистон Президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди.

    Бошқа янгиликлар