2021 йил 9-10 октябр кунлари А-373 “Тошкент - Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довони худудида ёғингарчилик (ёмғир - қор), вақти- вақти билан кучли ёғингарчилик, туман, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Автойўлда яхвонлик юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
ФВВ ҳайдовчилардан довон йўлида ҳаракатланаётган вақтда барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўрамоқда.