АсосийDunyo

Шохруҳ Хоннинг ўғли наркобизнесга аралашганликда гумонланиб, ҳибсга олинди

'Шохруҳ Хоннинг ўғли наркобизнесга аралашганликда гумонланиб, ҳибсга олинди'ning rasmi

Болливуднинг машҳур актёри Шоҳруҳ Хоннинг ўғли Арьян Хон наркотик моддаларга оид жиноят ишига алоқадорликда гумонланиб, ҳибсга олинди.

Россия матбуотининг хабар беришича, Болливуд супер юлдузи Шоҳрух Хоннинг ўғли Арьян Хон наркотик тармоғига аралашиб қолган. Арьян 7 киши билан бирга 2 октябрь куни Мумбай-Гоа йўналиши бўйлаб саёҳат қилаётганда ҳибсга олинган. У ва яна икки киши - Арбаз Сетҳ Мерчант ва Мунмун Дҳамеча бугун ҳибсда сўроқ қилинганидан кейин НCБ томонидан ҳибсга олинди. Шундан сўнг, касалхонада ҳам тиббий кўрик ўтказилган. Адвокат Сатиш Манешинде НCБнинг Мумбайдаги офисига келган ва Арьян Хоннинг вакили бўлади, деб хабар беради Wion News. Айтилишича, Арьян бугун кечки 19:00 да магистратура судига олиб борилади ва у ерда НКБ полиция ҳибсига олишни сўрайди.

Шоҳрухнинг ўғли Арьянга "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида" ги қонуннинг 27 -моддаси бўйича айблов қўйилган. 

Шоҳрухнинг ўғли Арьян бир вақтнинг ўзида “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонуннинг бир нечта моддалари билан, жумладан, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиб олишда айбланмоқда.

Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар