Автомобиль йўли нам бўлганлиги боис сирпанчиқлик даражаси ортган. Йўлнинг 236-240 километрлари оралиғида (икки туннел оралиғи) вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.
ЙҲХББ Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўради.






