АсосийDunyo

Яқинда бутун дунё бўйича PFIZER вакцинаси билан 5-11 ёшли болалар ҳам эмланади

'Яқинда бутун дунё бўйича PFIZER вакцинаси билан 5-11 ёшли болалар ҳам эмланади'ning rasmi

АҚШнинг Пфизер компанияси жорий йилнинг ноябрида унинг профилактикасини бошлаш ниятида.

Айни пайтгача 5–11 ёшли болаларни коронавирусга қарши эмлаш учун мўлжалланган ваксиналарнинг захираси тайёрланган. Ваксина эса федерал органларнинг тасдиғидан ўтиш учун тақдим этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, АҚШ маҳсулотлари ва дори воситалари дастлаб назорат бошқармаси тасдиғидан ўтади. Шундан кейин ваксина касалликлар профилактикаси ва назорати Маркази таҳлилига топширилади. Таҳлил натижалари ижобийлиги тасдиқланса у болаларни эмлашда қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Ўзбекистонда 87 минг нафардан ортиқ бола Пфизер/БиоНТеч ваксинасини қабул қилгани ҳақида хабар  берилганди.

    Бошқа янгиликлар