АсосийSiyosat

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Покистон Элчиси билан учрашди

'Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Покистон Элчиси билан учрашди'ning rasmi

2021 йил 11 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматилла Иргашев Покистон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сайид Али Асад Ғилоний билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди ва зиддиятдан кейинги даврда томонларнинг ўзаро муносабатлари масалалари кўриб чиқилди.

Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган икки томонлама ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар, хусусан, ШҲТ доирасида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш учун минтақа давлатлари томонидан афғон халқига ҳар томонлама иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Бошқа янгиликлар