Хитойнинг Шанси провинцияси узоқ давом этган кучли ёмғир туфайли сув остида қолди. Натижада 120 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.
Бу ҳақда Sinhua агентлиги хабар бермоқда.
Провинция Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотга кўра, 76 округ, шаҳар ва туманлардан 1,76 миллион киши сув тошқинидан зарар кўрган. Қарийб 190 минг гектар қишлоқ хўжалик ерларига зиён етган, 17 мингдан ортиқ бино қулаб тушган.
Манбада айтилишича, фавқулодда хизматлар зарар кўрган аҳолига 4000 та чодир, 3200 та йиғиладиган тўшак, ёстиқ ажратган.
Иззатбек АБДУВАҲОБОВ тайёрлади






