Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Уругвайга қарши кечган ЖЧ-2022 саралаш босқич баҳсида ўзига хос рекорд қайд этди. Бу ҳақда Opta нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Месси Уругвайга қарши ўйинда дарвоза томон 45 маротаба зарба берди ва жамоадошлари учун 27 марта голли имкониятни яратди. Бу эса рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Маълумот учун, Аргентина-Уругвай учрашувида дастлабки голни айнан Месси дарвозага йўллади. Бу эса унинг саралаш босқич доирасида 6-голи ҳисобланади.
Иззатбек АБДУВАҲОБОВ тайёрлади






