АсосийDunyo

Грециянинг Крит оролида 6,4 магнитудали зилзила юз берди

'Грециянинг Крит оролида 6,4 магнитудали зилзила юз берди'ning rasmi

Грециянинг Крит оролининг чекка қисмида 6,4 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ геологик хизмати (USGS) хабар бермоқда.  

Қайд этилишича, зилзила маркази 10 километр чуқурликда бўлган.  

АҚШнинг цунамилардан огоҳлантириш миллий тизими зилзила оқибатида цунами юз бериши кутилмаётганини маълум қилган. Табиий ҳодиса оқибатида жабрланганлар борлиги ва талафотлар юз бергани ҳақида маълумот берилмаган.

Маълумот учун, 27 сентябрь куни ҳам Грециянинг Крит оролида 6,5 магнитудали зилзила юз берган.

Иззатбек Абдуваҳҳобов тайёрлади 

    Бошқа янгиликлар